TOP-10: Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлар билан олди-сотди қилади?
Бу қизиқ
−
23 Октябрь 2021
13208Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди. Бунинг асосий қисми Хитой билан савдо муносабатларга тўғри келади.
Қуйида Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлиги юқори бўлган TOP-10 давлатлар келтирилган:
1. Хитой билан умумий савдо айланмаси 5,4 млрд. АҚШ долларига тенг: экспорт – 1,8 млрд., импорт 3,6 млрд.
2. Россия билан умумий савдо айланмаси 5,1 млрд. АҚШ долларига тенг: экспорт – 1,5 млрд., импорт 3,6 млрд.
3. Қозоғистон билан умумий савдо айланмаси 2,8 млрд. АҚШ долларига тенг: экспорт – 840 млн., импорт 2 млрд.
4. Туркия билан умумий савдо айланмаси 2,4 млрд. АҚШ долларига тенг: экспорт – 1,3 млрд, импорт 1,2 млрд.
5. Корея билан умумий савдо айланмаси 1,4 млрд. АҚШ долларига тенг: экспорт – 37 млн., импорт 1,3 млрд.
6. Қирғизистон билан умумий савдо айланмаси 682 млн. АҚШ долларига тенг: экспорт – 562 млн., импорт 120 млн.
7. Германия билан умумий савдо айланмаси 560 млн. АҚШ долларига тенг: экспорт – 45 млн., импорт 515 млн.
8. Туркманистон билан умумий савдо айланмаси 491 млн. АҚШ долларига тенг: экспорт – 137 млн., импорт 354 млн.
9. Афғонистон билан умумий савдо айланмаси 489 млн. АҚШ долларига тенг: экспорт – 487 млн., импорт 2,0 млн.
10. Украина умумий савдо айланмаси 451 млн. АҚШ долларига тенг: экспорт – 142 млн., импорт 309 млн.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь