Tонналаб кокаин ташувчи “йиртқич” қўлга олинди

Олам

image

Испания расмийлари Галисия вилоятида уч тоннага яқин кокаинни ташувчи сув ости кемасини қўлга олди. “The Drive” маълумотларига кўра, "йиртқич" деб аталаётган бу каби кемадан одатда гиёҳванд сотувчилар ўз молларини ташишда фойдаланади.

Tаъкидланишича, аксарият ҳолларда бу каби сув ости кемалари анча кичик ўлчамда бўлади. Бироқ, Испания сувларида топилган бу сув ости кемаси эса одатдагиларидан деярли икки баравар катта. Tахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг узунлиги 20 метр, кенглиги эса деярли 2,2 метрга етади.

Сув ости кемаси қаерда ясалгани номаълум, аммо гиёҳванд моддалар савдосини ўрганувчи мутахассис ХИ Суттоннинг сўзларига кўра, унинг дизайни Колумбия ҳукумати томонидан шу йил бошида Tинч океанида ушланган, тахминан 1,7 тонна юк ташувчи сув ости кемасига ўхшайди. Mутахассиснинг таъкидлашича, барча сув ости кемаси яратувчилари ўз услубига эга. 

“The Drive” маълумотларига кўра, гиёҳванд моддалар сотувчилари ўз кемаларини юқори даражада техник жиҳозлашган. Шундай қилиб, келажакда жиноятчилар бундай сув ости кемаларини гиёҳванд моддалар контрабандаси учун кўпроқ ишлата бошлашлари башорат қилинмоқда.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Испания

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг