Тонггача коронавирусга чалинганлар 166 нафарга кўпайди, 2 киши вафот этди

Жамият

image

2020 йил 23 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38698 (+166) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Шу билан бирга, Фурқат туманида яшаган 74 ёшли Н.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

Айни пайтда юртимизда 34576 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 3853 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 259 нафари оғир, 116 нафари эса ўта оғир аҳволда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг