ТИВ коронавирус масаласида Ўзбекистон фуқароларини жиддий огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги янги коронавирус билан боғлиқ вазият Хитойдан бошқа давлатларда ҳам жиддий тус ола бошлагани сабабли фуқароларни яна бир бор огоҳлантирди.

“Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра сўнгги кунларда дунёнинг қатор давлатларида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани кузатилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси билан бир қаторда Корея Республикаси, Япония, Эрон, Италия ва баъзи бошқа давлатларда беморлар сони ортмоқда.

Хизмат, туризм ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишни режалаштираётган ҳамюртларимиз сафардан олдин соғликлари учун таҳдидларни диққат билан ўйлаб кўришлари, мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни ўрганишлари ва сафар чоғида шахсий гигиэна қоидаларига қатъий риоя қилишлари, жамоавий тадбирларда иштирок этишдан тийилишлари, одамлар тўпланадиган жойларда барча эҳтиёткорлик чораларини кўришлари зарур”, дейилади вазирлик баёнотида.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ хорижда, жумладан коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

599

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг