Тириклайин кўмилган ҳиндистонлик қабрдан мустақил чиқишга муваффақ бўлди

Олам 21546
image

Ҳиндистоннинг Гондал шаҳрида тириклайин кўмилган одам мустақил равишда қабрдан чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “The Times of India” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Капил Маракананинг собиқ иш берувчиси уни яхши ишламаганликда айблаган. Шу сабаб Капилни ўз шериклари билан бирга ўғирлаб кетган, кейин уни калтаклаган. Сўнгра қўллари ва оёқларини боғлаб, ерга кўмиб қўйган.

Полиция маълумотларига кўра, Маракана ғайритабиий саъй-ҳаракатлар туфайли бир оёғини қум остидан озод қилишга муваффақ бўлган. Кейинчалик у қабрдан бутунлай чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Бир киши яқин атрофдаги маҳкамага югуриб келиб, нима бўлганини полицияга айтиб берди. Босқинчилар қўлга олинган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1025
Рейтинг: 3
Теглар
t
×