“Time” дунёнинг энг нуфузли TOP-100 компаниясини эълон қилди

Олам 4718
image

“Time” журнали 22 йилдан буён дунёдаги энг нуфузли одамлар рўйхатини тузиб келади. Бу сафар журнал биринчи марта энг нуфузли компаниялардан иборат рўйхатни шакллантирди.

Ушбу рўйхатга замонавий дунёга сезиларли таъсир кўрсатадиган компаниялар киритилган. “Time” уларни соҳа мутахассислари ва ўз журналистларининг тавсиялари асосида танлаб олган. Шундан сўнг тавсия этилган компанияларнинг ҳар бири муайян параметрлар: долзарблик, инновационлик ва муваффақиятлилик бўйича баҳоланган.
 
Якуний рўйхат бешта тоифага бўлинган: “Кашшофлар”, “Лидерлар”, “Инноваторлар”, “Гигантлар”, “Бузғунчилар”. Уларнинг ҳар бирига 16 дан 22 тагача компаниялар киритилган. 5 категория бўйича “General Motors”, NBA (Миллий баскетбол ассоциацияси), Illumina, “Gro Intelligence” ва “Hello Sunshine” компаниялари етакчи сифатида қайд этилган.

Рўйхатдан, шунингдек, хонанда Рианнанинг ички кийимлар ишлаб чиқарувчи “Savage X Fenty”, ўсимлик гўшти ишлаб чиқарувчи “Beyond Meat”, спорт иловаси ишлаб чиқарувчи Strava (“Кашшофлар”), электроника ишлаб чиқарувчи Apple компанияси ўрин олган.

Бундан ташқари логистика компанияси Maersk, болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарувчиси Mattel (“Лидерлар”), видео қўнғироқ хизмати Zoom, TikTok ижтимоий тармоғи, Moderna фармацевтика компанияси (“Инноваторлар”), Walmart дўконлар тармоғи, Disney медиа корпорацияси, Coinbase крипто валюта биржаси (“Гигантлар”), электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи Tesla, “GoFundMe” краудфандинг платформаси, биржа воситачиси Robinhood ҳам журнал рўйхатида қайд этилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3
t
×