Тиббий ниқоблар вирусдан ҳимоя қила оладими? – Мутахассислар жавоби

Олам 5884
image

Тиббий ниқоб таққан одамлар кўчаларда тобора кўпаймоқда. Уларни, айниқса, мавсумий аллергия даврида, эпидемия кучайиши пайтида ва ҳаво сифати паст бўлган шаҳарларда кўпроқ учратиш мумкин. ОAВ маълумотларига кўра, ҳозир Хитойда ниқоблардан коронавирусни юқтириб олмаслик учун фойдаланишмоқда. Aммо бу самара берадими? Вирусологларнинг бу борадаги фикрлари бир-биридан фарқ қилади.

Ноттингем университетининг молекуляр вирусология фани профессори Жонатон Баллнинг фикрича, тиббий ниқоблар гриппдан ҳимоя қилишда махсус респираторлар сингари яхши натижа беради. Америкалик олимлар томонидан клиник шароитда ўтказилган яқинда ўтказилган тадқиқот ҳам буни тасдиқлади.

Aммо олимнинг таъкидлашича, аксарият одамларда унинг таъсир камроқ сезилиши мумкин. Чунки ҳамма ҳам кун бўйи ниқоб тақиб, уни мунтазам янгилаб туриш имкониятига эга эмас.

Квинс университети қошидаги эксперименталь тиббиёт институти доктори Коннор Бамфорднинг бу борада фикри ўзгача. Унинг таъкидлашича, оддий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ниқоб тақишдан кўра самаралироқ. 

“Aгар сиз аксириш пайтида оғзингизни ёпсангиз, қўлларингизни мунтазам ювиб турсангиз ва ювилмаган қўлларингиз билан оғзингизга тегмасангиз, ҳаво орқали юқадиган вирусга чалиниш хавфини сезиларли даражада камайтирасиз”, дейди Коннор Бамфорд.

Буюк Британиянинг соғлиқни сақлаш идорасининг янги ва зооноз касалликлар бўлими бошлиғи доктор Жек Даннинг шундай дейди: "Гарчи ниқоб тақиш касалликнинг олдини олиш учун фойдали деб ҳисобланса-да, аммо ҳозирда клиник жиҳатдан уларнинг фойдасини кўрсатадиган далиллар етарли эмас". Унинг сўзларига кўра, ниқоблар тўғри тақилса ва доимий равишда ўзгартириб турилса, фойда бериши мумкин. Доктор Дуннинг, биринчи навбатда, гигиенага аҳамият беришни маслаҳат беради.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 2.8
t
×