“The Guardian”: Коронавирус Ернинг учдан икки қисмини қоплаб олиши мумкин

Олам

image

Коронавирус эпидемияси Ер сайёрасининг учдан икки қисмини қоплаб олиши мумкин. Гонгконглик етакчи эпидемиолог, профессор Габриэль Лян ана шундай фикрда, деб ёзмоқда “The Guardian” нашри.  

Экспертнинг ҳисоб-китобларига кўра, вирус билан зарарланган ҳар бир киши 2,5 одамга ушбу касалликни юқтириши мумкин. Профессорнинг фикрича, бу Ер юзидаги 60-80 фоиз аҳоли дегани. Унинг таъкидлашича, коронавирусдан ўлим ҳолати 1 фоизни ташкил этсада, умумий миқдорда бу катта сонни келтириб чиқаради.

Эпидемиологнинг таъкидлашича, асосий вазифалардан бири эпидемия кўламини аниқлаш ва Хитой томонидан вирус тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини амалда татбиқ этишдир. Унинг маълум қилишича, агар самарали бўлса, бошқа давлатлар Хитой қўллаётган чораларни ўзларида синаб кўришлари лозим.

Аввалроқ, Хитой ҳукуматининг эпидемик тиббий маслаҳатчиси Чжун Наньшань коронавирус эпидемияси февраль ойида авжига чиқиши, шундан сўнг мўътадиллашиб, пасая бошлашини маълум қилган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made