“The Banker” “Orient Finans Bank”ни йилнинг энг яхши банки деб тан олди
Бизнес
−
05 Декабрь 2020
4286“The Banker” фикрига кўра, “Orient Finans Bank” ўз фаолиятини чакана бизнесни ривожлантиришга, шу жумладан мобил банкинг хизматларини кенгайтиришга, ипотека кредитларини тақдим этишга қайта йўналтирган ва шу билан истеъмолчилар учун янги хизматлар тўпламини сезиларли даражада кенгайтиришга эришган.
Мутахассислар банкнинг молиявий кўрсаткичларига юқори баҳо бердилар. Хусусан, 2019 йида унинг соф фойдаси 50% га, биринчи босқич капитали эса 47% га ошди. Шу билан бирга, ишламаётган кредитлар коэффициент атиги 0,017% ни ташкил этиб, жуда паст даражада қолмоқда.
“Бу бутун “Orient Finans Bank” банк жамоасининг мижозлар учун энг яхши ечимларни тақдим этишга интилаётганини намойиш этувчи муҳим ютуқдир. Бизнинг муваффақиятимиз корпоратив бошқарувнинг юқори стандартларига қатъий риоя қилиш, хатарларни самарали бошқариш ҳамда Банкни доимий трансформация қилиб боришга асослангандир.
“Биз, “The Banker”s Bank of the Year Award – 2020” халқаро номинациясида Ўзбекистонни намойиш этаётганимиздан фахрланамиз”, дея таъкидлади банк Кузатув кенгаши Раиси Бобур Парпиев.
“The Banker” халқаро молия масалаларига бағишланган Британиянинг энг нуфузли ойномаси ҳисобланади. Журнал “Financial Times” гуруҳи томонидан Лондонда 1926 йилдан буён нашр этилади.
Асос солинганидан буён, ойнома дастурий таъминот ишлаб чиқариш, янги технологик кашфиётлар ва инновациялар, мамлакатлар бўйича ҳисоботлар, банк рейтинглари, экспертларнинг шарҳлари, бозор шарҳлари ва минтақавий саноат ривожланишининг баҳолари ҳақидаги маълумотларни чоп этади. Натижада, “The Banker” ихтисослашган нуфузли молиявий журналга айланди. Нашрнинг фикрига бутун дунёдаги банкирлар, молиячилар, раҳбарлар ва корпорациялар менежерлари, шунингдек, молия вазирлари қулоқ тутадиган бўлдилар.
Мазкур ойнома, ҳар йили дунёдаги энг яхши ва илғор молия институтларига “The Banker Awards” мукофотини тақдим этади. Жорий йилда “The Banker” 138 та давлатларда мукофотларни топширди, шунингдек, олти нафар минтақавий мукофотлар ва дунёнинг энг яхши банкига соврин тақдим этди.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси