Тезкор: АҚШ 75 давлатга виза беришни тўхтатиб қўйди
Олам
−
14 Январь 6626 1 дақиқа
Давлат департаменти давлат бюджетига юк бўлиши мумкин бўлган аризачиларга қарши кураш доирасида 75 мамлакат фуқароларига виза олиш учун аризаларни кўриб чиқишни тўхтатмоқда. Бу ҳақда “Fox News” хабар департаментнинг хизмат хатига таяниб хабар берди.
“Fox News” ихтиёрига келиб тушган ички ҳужжатга кўра, консуллик ходимларига Давлат департаменти текширув ва кўздан кечириш жараёнларини қайта кўриб чиқаётган пайтда амалдаги қонунчилик асосида виза беришни рад этиш бўйича кўрсатма берилган. Чекловлар жорий этиладиган давлатлар рўйхатига Россия, Сомали, Афғонистон, Бразилия, Эрон, Ироқ, Миср, Нигерия, Тайланд, Яман ва бошқа давлатлар киритилган. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.
Аризаларни кўриб чиқиш 21 январдан бошлаб тўхтатилади. Қайд этилишича, вазирлик виза бериш тартибини қайта кўриб чиқаётган бир пайтда пауза “ноаниқ муддатга” давом этади.
Live
Барчаси