Tesla 135 мингта электромобилни қайтариб олади

Технология 6042
image

Tesla компанияси 134 951 та электромобилни қайтариб олиш тўғрисида эълон қилди, деб хабар бермоқда “Reuters”. АҚШ транспорт департаменти (NHTSA) ҳузуридаги Миллий автомагистраль йўл ҳаракати хавфсизлиги маъмурияти Америка компаниясига ушбу кенг кўламли хизмат кампаниясини бошлашга мажбур қилган. Чунки у автомобиль эгаларидан сенсорли экраннинг нотўғри ишлаши ҳақида кўплаб шикоятлар олган. Тесланинг ўзи ушбу ҳужжатни тегишли ҳужжатни олган куни қабул қилганини айтди.

“The Wall Street Journal” нашрининг ёзишича, чақириб олиш кампанияси 2012 йилдан 2018 йил бошигача ишлаб чиқарилган Model S лифтбеклари ва Model X кроссоверларига (2016-2018) таъсир қилади. Ушбу қарорнинг сабаби мультимедия тизимининг сенсорли экранининг нотўғри ишлаши бўлиб, у тўсатдан ўчиб қолаётган бўлган. Шу сабабли, ҳайдовчи орқа кўриш камерасидаги тасвирни кўролмаган. Бу ҳайдовчилар ва бошқа йўл ҳаракати фойдаланувчилари учун жиддий хавфсизлик таҳдиди деб ҳисобланмоқда.

Чақириб олиш кампанияси жорий йилнинг 30 мартида бошланади. Барча машиналар мультимедиа тизими учун янги дастурий таъминот билан таъминланади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 287
Рейтинг: 3
t
×