Терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар ўнталигида ўзгариш бўлди
Спорт
−
05 Декабрь 2022
3722Кеча, 4 декабрь куни Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. Чорак финал йўлланмаси учун Франция ва Польша терма жамоалари тўқнаш келди ва баҳсда Франция 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
90+7ʼ дақиқада Франция дарвозасига пенальти белгиланди. Польша сафидан Роберт Левандовски тўпга яқинлашди ва гол урди. Шундай қилиб "Барселона" ҳужумчисининг терма жамоа сафида киритган голлари сони 78 тага етди ва бу кўрсаткич унга терма жамоаларнинг энг яхши тўпурарлари ўнталигига кириш имконини берди.
Тўпурарлар рўйхатини Португалия терма жамоаси сафида 118 та гол киритган Криштиану Роналду бошқариб турибди. Аргентиналик форвард Лионель Месси 94 та гол билан 3-ўринни банд этган.
LiveБарчаси