“Темир дафтар”га киритилса, ёрдам берилади – ҳокимлик моддий кўмак масаласига изоҳ берди

Жамият 5336

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июль куни чиқарган фармойишига асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига икки кун муддатда фармойишда белгиланган ажратилган маблағлар ҳисобидан “Ўзбекистон Саҳоват ва кўмак” фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатиш вазифаси юкланган эди. Моддий ёрдам ҳар бир оилага 1 млн сўмдан тарқатилиши белгиланган.

Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахтда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилиши масаласи юзасидан изоҳ берди.

"Ушбу вазифага асосан Тошкент шаҳрига 35 млрд сўм ажратилган. Ушбу 25 млрд сўм маблағлар 30-31июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатига киритилган оилаларга тарқатиб берилди. Ҳалқ тили  билан айтганда, “темир дафтар”га киритилган. Ҳозир ҳар бир сектор раҳбари назоратга олган, маҳаллларда “темир дафтар” тузилган. 

Афсуски, тарғибот-ташвиқот ишлари етарли даражада ўтказилмагани, оммавий ахборот воситаларида бу масалани кенг ёрита олмаганимиз сабабли баъзи фуқаролар орасида ушбу моддий ёрдам ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барча одамларга тарқатилади, деган хаёлга келинган. “Темир дафтар”лар, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари шаффофлигини таъминлаш учун “Саховат аргас” электрон тизими шаклланган. Айнан мана шу тизимга киритилган муҳтож оилаларга кўмак пуллари тарқатилган. Бошқа масалалар бўйича туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари фуқаролар қабулини ўтказиб, кимга берилади, ким қандай муҳтож эканлиги тўғрисида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида “Темир дафтар”ларга киритилган 20 841 та оила рўйхати ўзгариб турувчандир. Шунинг учун ҳам туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарларига топшириқ берилган, унда бу рўйхатларни доимий равишда янгилаб бориш кўзда тутилган. Бу айниқса ҳозир - карантин чекловлари кучайган, кўпчилик ишсиз қолган, кўпчиликнинг ёнида маблағи қолмагани шароитида долзарб. “Саховат ва кўмак” фонди орқали ёрдам бўладиган бўлса, улар “Темир дафтар”ларга киритилса, ёрдам амалга оширилади", деди Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекисстон Президентининг фармони билан 400 мингдан ортиқ оиланинг 1,7 миллиондан ортиқ аъзосига 380 млрд сўм маблағни тарқатиш белгиланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3
t
×