Телефондаги сим-картани қанча вақтда алмаштириб туриш керак? 

Технология 32322
image

Телефондаги сим-картани бир йилда бир ёки икки марта алмаштириш керак.

Бу ҳақда "Рақамли платформалар" ташкилоти Бош директори Арсений Щельцин маълум қилган

Унга кўра, агар абонент алоқа сифатининг ёмонлашганини сезса, сим-картани янгилаш керак. Мутахассиснинг таъкидлашича, кўпчилик биринчи навбатда ҳамма нарсада гаджетнинг ўзини айблашади, аммо муаммо фақат сим-картада бўлиши мумкин.

Таъкидланганидек, Щельцин сим-карта 4G технологиясида ишламаса, телефонда контактлар чегараси тугаса ҳам сим-картани ўзгартиришни маслаҳат берган. 

Шунингдек, у янги телефон сотиб олганда ҳам сим-карта янгилашни тавсия қилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2037
Рейтинг: 3
t
×