ТДШУ онлайн таълим тизимига ўтказилди
Жамият
−
21 Апрель 2021 7043 1 дақиқа
Эртага, 22 апрелдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида таълим жараёнлари 14 кун муддатга онлайн шаклга ўтказилади. Бу ҳақда университетнинг расмий сайти хабар қилди.
Ўқув машғулотлари университетнинг Moodle масофавий таълим тизими орқали давом этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта бошидан бери Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент тиббиёт академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Самарқанд ветеренария медицинаси институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети карантинга ёпилди.
Бокирхон Қосимхонов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь