Тайсон Фьюрининг навбатдаги жанги учун рақиби маълум бўлди
Спорт
−
22 Февраль 2022
2989WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифасидаги чемпионлик унвонига мажбурий даъвогар Диллиан Уэйт кўрсатилган муддатдан бир неча соат олдин Тайсон Фьюрига қарши жанг ўтказиш учун шартнома имзолашга муваффақ бўлди.
WBC қоидаларига кўра, Уайт маълум вақт ичида жанг ўтказиш масаласида шартнома имзолаш ҳуқуқига эга эди. Британиялик боксчи бу вариантдан узоқ вақт давомида жанг учун тўловлар нотекис тақсимлангани учун фойдаланмаган (80 га 20 Фьюри фойдасига). Лекин якунда барибир шартнома имзоланди.
Фьюри ва Уайт ўртасидаги тўқнашув 23 апрель куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Тайсон Фьюри ўтган йилнинг октябрь ойида америкалик Деондей Уайлдерга қарши жангда чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди. Фьюри ушбу жангнинг 11-раундида рақибини нокаутга учратиб чемпионликни ўзида сақлаб
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси