“Tashkent city” ҳудудида ерлар ноқонуний ажратилганми? Адлия вазири жавоб берди
Жамият
−
09 Июнь 2021
5716Ижтимоий тармоқларда “Tashkent city” ҳудудида ер ажратиш масалалари ноқонуний ҳал этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Адлия вазири Русланбек Давлетов ушбу масалага ойдинлик киритди.
“Агар бу ҳақда бирор бир тадбиркор субъектив фикрини айтган бўлса, бу — унинг ўз фикри. Махсус ҳудудлар “Иқтисодий ҳудудлар тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Масалан, саноат билан боғлиқ эркин иқтисодий зоналар. Бошқа кимнингдир шахсий фикри расмий аҳамиятга эга эмас.
“Tashkent city” ҳудудида ер ажратиш масалалари қонуний ҳал этилган. Қурилиш объектини қуришда лозим бўлган ҳужжатлар тури жуда кўп. Улар орасида қурилиш бошланмасдан тайёр бўладигани ҳам, қурилиш жараёни билан параллел тайёрланадиган ҳужжатлар ҳам бор”, дейди вазир.
Адлия вазирининг сўзларига кўра, агар қайсидир қурилиш объектининг тайёр бўлиши керак бўлган ҳужжати ҳамон йўқ экани аниқ айтиладиган бўлса, шунда унга қонуний баҳо бериш мумкин бўлади.
LiveБарчаси