Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига Хайрулла Сайдуллаевич Умаров тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Хайрулла Умаров бугунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ адлия кичик маслаҳатчиси Сардор Искандарович Шарипов Олот туман прокурори лавозимига тайинланганди.


Tags

Rate Count

79

Rating

3

Rate this article

Share with your friends