Ташқи ишлар вазирига янги маслаҳатчи тайинланди

Жамият 2959
image
-

Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Анвар Абдуҳалимов 58 ёшда. Тошкентда туғилган. 1986 йилда Тошкент давлат университети (ҳозир — Ўзбекистон Миллий университети) нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. Хорижда таржимон бўлиб ишлаган, ўқитувчилик билан шуғулланган, Меҳнат вазирлигида фаолият кўрсатган. 

У 1999 йилдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлиги Марказий аппаратида ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда турли лавозимларда меҳнат қилган. Абдураҳимов 2018–2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчиси лавозимида ишлаган.

Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасига маслаҳатчи этиб тайинланган Раҳматилла Назаровнинг ўрнини эгаллади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 3
t
×