Тарихдаги энг шовшувли футбол трансферлари рўйхати эълон қилинди

Спорт 9230
image

Нуфузли ESPN портали ўз веб-сайтида тарихдаги энг шовшувли футбол трансферлари рейтингини эълон қилди.

Юқоридаги рўйхат тузилишига 1989 йилда ҳужумчи Мо Жонстоннинг “Нант”дан “Рейнжерс”га катта шовшувли ўтиши сабаб бўлган. Дастлаб, футболчи “Селтик” билан шартнома имзолаши керак эди, аммо сўнгги дақиқада фикрини ўзгартириб, энг ашаддий рақиб жамоасига ўтган. Шунингдек, рейтингга Луис Фигонинг “Барселона”дан “Реал”га ўтиши ҳам киритилди. 

1. Мо Жонстоннинг “Нант”дан “Рейнджерс”га ўтиши.

2. Луиш Фигунинг “Барселона”дан Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтиши.

3. Сол Кэмпбеллнинг “Тоттенхэм Хотспур”дан “Арсеналга” тарансфер қилиниши.

4. Роберто Баджонинг “Фиорентина”дан “Ювентус”га йўл олиши.

5. Йохан Кройффнинг “Аякс”дан “Фейеноорд”га ўтиши.

6. Эшли Коулнинг “Арсенал”дан “Челси”га ўтиши.

7. Робин ван Персининг Лондоннинг “Арсенал”идан МЮга трансфери.

8. Жон Робертсоннинг “Ноттингем Форест”дан “Дерби Каунти”га йўл олиши.

9. Карлос Тевеснинг “Манчестер Юнайтед”дан “Манчестер Сити”га ўтиши.

10. Жон Оби Микелнинг “Манчестер Юнайтед”дан Лондоннинг “Челси”га йўл олиши.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 387
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×