Тарихдаги энг арзон MacBook сотувга чиқарилади

Технология 6912
image

Apple компанияси ўз тарихида илк бор энг арзон MacBook сотувини йўлга қўйиш остонасида турибди. Унинг нархи оддий мижозлар учун 849 доллардан, талабалар учун 799 доллардан бошланади. Бу ҳақда ixbt.com маълумот берди. 

Маълумотга кўра, MacBook'га 12 дюймли Retina экран ўрнатилади. У 8 ёки 16 ГБ тезкор хотира, 256 дан 1 ТБ гача бўлган SSD, Facetime HD камераси билан таъминланади. Қувватининг ишлаш муддати 15 дан 20 соатгача етади. У битта USB Тype-С порти, "капалак" механизмли тўртинчи авлод клавиатурасига эга бўлади. Оғирлиги эса тахминан 900 грамм.

Янги MacBook'нинг ранглари кумушранг, олтинранг ва тўқ кул ранг бўлади. 

Шундай қилиб, янги MacBook Apple тарихидаги энг арзон ноутбукга айланиши мумкин.

Ҳозирги кунда АҚШдаги энг арзон ноутбук - Apple компаниясининг 13 дюймли MacBook Air'и ҳисобланади. Унинг нархи 999 доллардан бошланади (талабалар учун 899 доллардан).

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 181
Рейтинг: 3
Теглар
t
×