Таиландда ўзбекистонлик аёлларни фоҳишалик учун сотишда гумонланган “Гуми хоним” қўлга олинди
3-саҳифа
−
19 Октябрь
27324Таиландда ўзбекистонлик аёлларни хорижга фоҳишалик учун сотишда гумонланаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “The Pattaya News” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни Паттая шаҳрида “Мисс Гуми” номи билан танилган 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси виза муддати ниҳоясига етиб, икки кун ўтиб кетгани учун қўлга олинган.
Аниқланишича, “Мисс Гуми” Ўзбекистонда ёш аёлларни фоҳишаликка сотишни уюштириш ва унда иштирок этгани учун қидирувга берилган. Аввалроқ унинг шериклари мамлакатда қўлга олинган, шу сабабдан у Таиландга қочиб кетган.
“Гуми хоним” Таиландда судга тортилади. Кейин Паттая полицияси уни Ўзбекистонга депортация қилишдан олдин Иммиграция бюросининг ҳибсхонасида ушлаб туриш учун Чонбури иммиграция хизматига топширади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида тўрт нафар аёлни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Туркияга жўнатаётган шахс ушланганди.
LiveБарчаси