Таиландда нефть ташувчи кемада портлаш содир бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 17 январь куни Таиланднинг Муанг туманидаги Мэй Клонг дарёсида нефть ташувчи кемада портлаш содир бўлди. Натижада бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши эса жароҳатланган. Бу ҳақда “Bangkok Post” нашри хабар берди.

Smooth Sea 22 кемасидаги портлаш маҳаллий вақт билан 9:17 лар атрофида содир бўлган. Қайд этилишича, ўша пайтда ишчи ходимлар кеманинг техник ҳолатини текширмоқчи бўлган. Шу пайтда кемадаги бўш нефть контейнери портлаб кетган.

“Портлаш бир неча километр радиусда эшитилди ва сезилди. Уйларнинг деразалари синган. Тахминан бир соат ўтгач, денгиз департаменти кемадаги ёнғин назорат остида эканлигини маълум қилди”, деб ёзади нашр.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made