Тадбиркорликни қўлловчи жамғарма кўрсатадиган молиявий ёрдамлар белгиланди
Жамият
−
17 Январь 2020
4994Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Низомга мувофиқ, Агентлик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг табақаларини бизнес билан шуғулланишга жалб этиш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор – иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
Қарор билан, шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом билан Жамғарма томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам шакллари белгилаб берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь