Тадбиркорларнинг мулкка доир ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари давом этмоқда – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва мулкий ҳуқуқларини бузган раҳбарлар ва мутасаддилар маъмурий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида маълум қилди. 

Президентнинг қайд этишича, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун янада қулай шароит яратилади. 

“Бир нарсани очиқ тан олиш керак, пандемия даврида, иқтисодиётнинг барқарор ишлаши учун, тадбиркорлар давлат билан теппа-тенг ҳисса қўшдилар.  Бунга ҳаммамиз гувоҳ бўлдик. 

Агар охирги 3 йилда тадбиркорларга қулай шарт-шароит яратмаганимизда, пандемия даврида улар ишламай қоларди. Уларда имконият бўлмасди. Яна бир бор уларга миннатдорлик билдирсак, тўғри бўларди. 

Шунинг учун, барчамиз тадбиркорларга елкадош бўлиб, уларни доимо қўллаб-қувватлашимиз шарт”, дейди Мирзиёев.

Қайд этилишича, бу борада ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, айниқса, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифаси бўлиши керак. 

“Шу билан бирга, айрим жойларда тадбиркорларнинг мулкка доир ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари давом этмоқда. Бу масалада давлат органлари раҳбар ва мутасаддиларини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича бизнес омбудасманга ваколат беришни таклиф этаман”, дейди Президент. 

Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи бузилгани учун давлат органлари ходимларини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Бизнес-омбудсманга ваколат берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made