“Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказида малака ошириш курслари бошланди

Бизнес

image

2022 йил 17 январдан бошлаб қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ўз бизнесини бошлаш ниятидаги тадбиркорлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида “ЎзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази ҳузурида ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказида ўз малакалари ва кўникмаларини оширишлари мумкин.

10 дан ортиқ олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, жами 72 соатга мўлжалланган курслар, модулларга ажратилган ҳолда чуқур малака ва кўникмага эга, фан номзодлари, фан докторлари, профессорлар томонидан олиб борилади. 

Ўқув курслари “Тадбиркорлар мактаби” ўқув маркази аудиторияларида ёки бевосита сизнинг ташкилотингиз базасида ўтказилиши мумкин.

Ўқишни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга ўрнатилган тартибда сертификат берилади.

Талабгор тингловчилар рўйхати шакллантирилмоқда. 

Шошилинг! Қабул муддати тугашига оз фурсат қолди. 

Мурожаат учун: 

Телефон: 945766900, 335769595, 977278784 

Электрон почта: info@uzqmliti.uz, q.m.liti2017@mail.ru

Малака ошириш курслари

Эслатма: Корхона ва ташкилотлар талабидан келиб чиқиб машғулотлар онлайн шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг