Табиий газ ҳисобини юритишнинг онлайн тизими йўлга қўйилади

Жамият

image

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни нефть-газ саноатидаги ишлар натижадорлиги, табиий газ ва суюқ углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича жорий йилги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда яратилган шароитларга қарамай, тизимли муаммолар барҳам топмаётгани, бошқа тармоқлар ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятларига жорий йил июль ойига қадар 2,5 мингта йирик истеъмолчини табиий газ ҳисобини юритишнинг онлайн тизимига улаш вазифаси юклатилди. 

Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида камида 2 миллион истеъмолчига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган чора-тадбирларни жадаллаштириш бўйича масъуллар белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг