Таълим даражаси паст бўлган мактаблар рўйхати эълон қилинди
Жамият
−
24 Июнь 2023
22771Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2023-2024 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
Келтирилишича, ушбу мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар тўланади.
Бунда:
- бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50%;
- бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100% махсус устамалар тўланади.
Ушбу мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади.
Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.
Республика бўйича таълим даражаси паст бўлган мактаблар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь