Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботлар электрон шаклда юритилади

Local

image

Ўзбекистон Ҳукумати қарори билан “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Унга кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисобини юритишнинг шаффоф тизими жорий этилади.

Низом билан сув ресурсларининг ҳисоботини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилади, шунингдек соҳада мониторинг юритилади.

Сувдан барча махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботлар электрон шаклда юритилади.

Сув олиш жойлари “онлайн” режимда ишлайдиган рақамли қурилмалар билан босқичма-босқич жиҳозланади ва маълумотларни узатиш бўйича дастурий таъминланади.

Ушбу низом 2021 йил 1 октябрдан амалга киритилади.

Маълумот учун, Низом қоидалари коммунал сув таъминоти тизимидан сув олувчи сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.


Tags

Rate Count

64

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends