Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этиш тартиби белгиланди

Local

−

image

Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида туризм хизматлари, туристик ва рекреация объектларини ташкил этиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 2026 йил 5 ноябрь куни қабул қилинган 609-сонли қарори билан тасдиқланган “Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида туризм хизматларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомда назарда тутилган.

Низомга кўра, сув омборлари ҳудудида туризм хизматларини ташкил этишда бир қатор мажбурий талабларга риоя қилиш лозим. Хусусан:

  • қутқарув хизматини ташкил этиш ёки профессионал қутқарув тузилмалари билан шартнома асосида навбатчилик хизматини йўлга қўйиш;
  • кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилиш;
  • туризм объектларида ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш.

Шунингдек, туризм хизматларини ташкил этишда рақамли хариталар, онлайн брон қилиш тизимлари, QR-кодли навигация воситалари ва бошқа рақамли инфратузилмалар жорий этилади.

Туристик объектларни жойлаштиришда сувни муҳофаза қилиш ва санитария муҳофаза қилиш зоналари, сел ҳамда кўчки хавфи юқори бўлган ҳудудлар ҳам инобатга олинади.

Қарорда белгиланишича, туризм хизматларини ташкил этиш учун ер участкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ажратилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends