Сув хўжалиги вазирига ҳам ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Президент қарори билан Бахтиёр Камолов ҳамда Дилшоджон Хожиаҳмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бахтиёр Камолов бунга қадар 2 йил давомида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Дилшоджон Хожиаҳмедов эса 2021 йилнинг декабридан ҳозиргача Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори сифатида фаолият юритган. Ундан аввал Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Зафар Ирисбоев Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг