Сўров: АҚШ фуқароларининг деярли ярми Трампнинг импичментини маъқуллади

Жамият 2087
image

“Reuters” ахборот агентлиги ва Ipsos компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 44 фоизи AҚШ президенти Дональд Трумпнинг импичментини зарур, деб ҳисоблашган.

Ўз навбатида, сўровда иштирок этганларнинг 31 фоизи Трумпдан айбларни олиб ташлаш керак деган фикрда.

72 фоиз америкаликлар Сенатдаги импичмент жараёни пайтида гувоҳлар тингланиши керак, деган фикрда.

Таъкидланишича, ушбу сўров AҚШ бўйлаб 17 январдан 22 январгача ўтказилган.

Маълумот ўрнида, Трампнинг импичмент бўйича суди 21 январь куни Сенатда бошланди.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 3
t
×