Сурхондарёда қидирувдаги шахс ЙҲХБ ходимини калтаклади

3-саҳифа

image

Сурхондарёнинг Бойсун туманида қидирувдаги шахс вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимини калтаклади. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 11:50 ларда Бойсун тумани, Ҳунармандлар маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган А.Ҳ. ўзининг Nехiа русумли автомашинасини бошқариб келаётганда, тумандаги Тузбозор маҳалласидан ўтувчи автомобиль йўлида вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори сержант И.Пардаев уни тўхтатган. Ходим тегишли тартибда ўзига бириктирилган планшетга ўрнатилган “база” орқали А.Ҳ.нинг шахсини текшириб, унга нисбатан қидирув эълон қилинганлигини билиб, уни Бойсун туман ИИБга олиб бормоқчи бўлганида, А.Ҳ. ЙҲХБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, унга қаршилик қилиб, уриб “енгил тан жароҳати” етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, А.Ҳ.га нисбатан нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг