Сурхондарёда инфратузилмани яхшилаш учун 2 трлн сўм ажратилади — Президент

Жамият

image

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида жамоатчилик вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказмоқда

Қайд этилишича, Президент ушбу мулоқот очиқ бўлиши кераклигини таъкидлаб, маҳаллий кенгаш депутатларига қарата шундай деди: 

“Дўст бўлсангиз, муаммоларни айтинглар. Биз уларни эшитиб, ҳал қилгани келганмиз. Жаноб Президент бугун шу масалани ҳал қилиб беринг, халқимизга қийин десангиз, биз шунга эътибор қиламиз. Албатта, ҳаммасини бирданига ҳал қилиш қийин, аммо биринчи навбатда кўриб чиқамиз, ечимини топамиз. 

Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900миллиард сўм маблағ ажратиляпти. Депутатлар қаерга йўл, қаерга боғча бўйича аниқ таклифлар билан чиқсин”.

Давлат раҳбари 4 та сектор раҳбарларининг одамлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳақида сўзлади. 

“Сизлар ўз ҳудудингиздаги муаммони билмайсизми? Дод деганларнинг уйига боринглар, яхшидан кўра, ёмоннинг уйига боринглар,  уларнинг тилидан эшитинглар,  кўринглар ва улар тушунадиган тилда гапиринглар.

Кабинетга қоровуллик қилиш ўрнига одамлар олдига, уйига бориб муаммоларни ҳал қилиш керак. Ёшлар, хотин-қизлар,  темир дафтар бўйича ишлаш керак”, дейди Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг