Сурхондарёда Damas 83 ёшли пиёдани уриб юборди 

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 83 ёшли пиёдани Damas русумли автомобиль уриб юборди. Бу ҳақда “Markaziy studiya” информацион дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, воқеа Термиз шаҳри Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. Damas ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 83 ёшли пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

“Йўқ эди, чопиб келди, машинани четга олиб қочсам ҳам “боковойим” тегди”, дейди ҳайдовчи.

Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати раҳбари Элнур Абраевнинг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг маст ҳолатда автомобиль катта тезликда бошқаргани, пиёда эса йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтгани сабаб юзага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг