Сурхондарёда 1,1 млрд сўмлик дориларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Жамият
−
25 Июнь 2020
4186Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 1,1 млрд сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Фамацевтика тармоғини ривожлантириш аганетлиги хабар берди.
Давлат божхона қўмитаси ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Х. хам умумий қиймати 46,8 миллион сўмлик 810 қути “Aзалептол Клозапин” номли дори воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Шундан сўнг фуқаро Х.Х.нинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг уйидан умумий қиймати 998,2 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини сақлаб келаётгани аниқланган.
Хабарда айтилишича, тадбирлар давомида фуқаро Л.Ҳ. умумий қиймати 54,8 миллион сўмлик 783 қути “Aзалептол Клозапин” дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган вақтида тўхтатиб қолинган.
Маълумотларга кўра, тезкор тадбир давомида жами 1,1 миллиард сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар қонунбузардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси