Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг қарори билан Жўрабек Абдуллаевич Тўраев вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Жўрабек Тўраев 1984 йил Бойсун туманида туғилган. 2009 йил Термиз давлат университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи (тармоқлар бўйича).

У фаолияти давомида Сурхондарё вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси бандлик, аҳоли турмуш даражаси ва истеъмол бозори бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Сурхондарё вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси саноат, коммуникация тизимлари ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғининг ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича мажмуаси референти, Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарининг биринчи тоифали мутахассиси, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёрдамчиси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ишлар бошқармаси бош мутахассиси – қабулхона мудири вазифаларида меҳнат қилган. 

Шунингдек, “OZBEKOZIQOVQATZAXIRA” мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмасининг Сурхондарё вилоят “OZIQOVQATTA'MINOT” ҳудудий филиали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш ва сақлаш бўлими бошлиғи, бош ҳисобчиси, Термиз шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси ижрочи директори, Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқарма бошлиғи котибияти мудири бўлиб ишлаган.

Тўраев янги вазифага тайинлангунга қадар вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг