Сурия шимоли-шарқига авиация зарбалари йўлланди
Олам
−
12 Февраль 2020
4612Америка авиацияси Сурия шимоли-шарқида жойлашган Хасеке провинцияси қишлоқларига ҳаво зарбалари йўллади. Бу ҳақда Сурия давлат телевидениеси хабар бермоқда.
“Америка авиацияси Қамишли шаҳридан шарқда жойлашган Хирбат-Амму қишлоғига зарбалар берди”, деб хабар берган Ikhbariya телеканали.
Айрим маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбийлари ва маҳаллий аҳоли ўртасида қуролли тўқнашувлар юзага келган. Оқибатда бир нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган.
Сўнгги хабарларга кўра, АҚШ ҳабий колоннаси тўнашув жойини тарк этган.
LiveБарчаси