Сўнгги 4 ойда Ўзбекистонга олиб келинган электромобиллар ҳақида маълумот берилди

Жамият 4532
image
-

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан 156 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138 тага кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Жорий йилнинг апрель ойида 65 та электромобиль импорт қилинган.   

Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон, асосан, қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

  • Хитой — 119 та;
  • Туркия — 24 та;
  • Корея — 4 та;
  • АҚШ — 4 та;
  • Германия — 3 та;
  • Литва — 1 та; 
  • Испания — 1 та.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида электромобиль импорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 150 та;
  • Самарқанд вилояти — 2 та;
  • Андижон вилояти — 2 та;
  • Тошкент вилояти — 1 та;
  • Сирдарё вилояти — 1 та.

Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:

  • 2018 йилда — 13 та;
  • 2019 йилда — 39 та;
  • 2020 йилда — 131 та.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 136
Рейтинг: 3
t
×