ССВ коронавирусга чалинганлар ва вафот этганлар ҳақида маълумот берди

Жамият 5614
image
-

2021 йил 10 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 163770 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 662 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    21 нафари Андижон вилоятида,
•    13 нафари Бухоро вилоятида,
•    16 нафари Жиззах вилоятида,
•    9 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    5 нафари Навоий вилоятида,
•    18 нафари Наманган вилоятида,
•    71 нафари Самарқанд вилоятида,
•    18 нафари Сирдарё вилоятида,
•    16 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    56 нафари Фарғона вилоятида,
•    20 нафари Хоразм вилоятида,
•    107 нафари Тошкент вилоятида,
•    223 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 51 нафар,
•    Андижон вилоятида 45 нафар,
•    Бухоро вилоятида 18 нафар,
•    Жиззах вилоятида 23 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
•    Наманган вилоятида 24 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 126 нафар,
•    Сирдарё вилоятида 32 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 21 нафар,
•    Фарғона вилоятида 81 нафар, 
•    Хоразм вилоятида 23 нафар,
•    Тошкент вилоятида 95 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 245 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 155910 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1148 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 10 сентябрь куни 145 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25260 нафарга етди. Кеча уларнинг 336 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19291 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 203 нафарга етди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 139
Рейтинг: 3
t
×