Спортни ривожлантириш вазирлигининг асосий вазифалари белгиланди
Жамият
−
22 Август 2022
6462Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг бугун, 22 август куни қабул қилинган қарори билан тасдиқланган Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомда белгиланди.
Ҳукумат қарори (465-сон, 22.08.2022 й.) билан Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низомга мувофиқ, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчларни тайёрлаш Вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Шунингдек, Вазирлик Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ассоциациялари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади.
Вазирлик таркибига қуйидаги ОТМлар киради:
• Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари;
• “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали.
Низом билан Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, мақоми, молиялаштириш тартиби белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлик 2022 йил 18 февралдаги Президент фармони билан ташкил этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь