Сотувчи аёллар судралганидан сўнг 11 солиқчи ишдан олинди. Мутасаддиларга ҳайфсан берилди
Жамият
−
16 Апрель 2021
9052Давлат солиқ қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича тезкор текширув ўтказилиб, натижаси бўйича Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 11 нафар ходими, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган уч нафар солиқ инспектори ишдан бўшатилди ва уларнинг барча махсус унвонлари бекор қилинган.
Шу билан бирга, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилган.
Сотувчи аёлларни ерда судраб, уларнинг буюмларини тортиб олган ходимлар кечирим сўраган.
ДСҚ ахборот хизмати хабар беришича, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида шу пайтга қадар ноқонуний фаолият юритган фуқароларга тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, фаолияти қонунийлаштирилган.
Уларга Олмалиқ шаҳридаги савдо марказидан тегишли жой ажратиб берилган. Шунингдек, кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, улардан бирига тикув машинаси ҳадя этилган.
Эслатиб ўтамиз, воқеадан сўнг Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев видеодаги ҳолат юзасидан муносабатини билдириб, видеомурожаат йўллаганди. Унда ДСҚ раиси халқдан кечирим сўраган.
LiveБарчаси