Сомали пойтахтидаги портлашда қурбонлар бор

Олам 786
image

“Синьхуа” агентлиги хабарига кўра, пойтахт Могадишо кварталларининг бирида бомба ўрнатилган автомобиль портлаган.

 Бу ҳақда воқеага гувоҳ бўлган полиция ва гувоҳларга асосланиб хабар берилмоқда
 
Унга кўра, Уордхигли туманида бомба ўрнатилган машина портлаган. Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса натижасида қурбонлар бор, аммо уларнинг сони аниқланмаган.

Портлаш ҳақидаги хабарни берган офицерга кўра, воқеа содир бўлган вақтда қайсидир нодавлат ташкилот ходимлари гуманитар ёрдам сифатида аҳолига озиқ-овқат тарқатаётган бўлган. 

“Биз ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар борлигини биламиз ва бу ҳақда кейинчалик батафсил маълумот берамиз”, деди офицер.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 2.6
Будьте в курсе событий!
×
×