Сохта санъат асарларини аниқлашнинг янги усули топилди
Маданият-санъат
−
20 Февраль 2020
7002Европа ва AҚШ кимёгарларининг аниқлашича, "музейсиз" шароитда сақланганига қарамай италиялик усталарнинг кўплаб расмлари, жумладан, "Мона Лиза" ва бошқа Уйғониш даврининг бошқа асарлари уларда пайдо бўлган майда ёриқлар эвазига шу кунгача сақланиб келган. Олимларнинг хулосаси келтирилган мақола “Heritage Science” журналида эълон қилинди.
“Биз кракелюр буёғидан фойдаланилган рассомларнинг асарлари ёмон шароитларда ҳам узоқ вақт яхши сақланганиш сабабини аниқладик. Умид қиламизки, убу билимлар имкониятлар чекланган эски галерея ва музей биноларида зарур иқлим назорати тизимини яратишга ёрдам беради”, деди Краковдаги катализ ва кимёси институти олими Лукас Братас (Польша).
Сўнгги йилларда кимё, физика ва бошқа аниқ фанлар тарих ва санъатга тобора кўпроқ кириб борди. Бу артефакт ва санаът асарларида йўқотилган нарсаларни аниқлаш учун уларнинг ичига янада чуқурроқ кириб бориш имкониятини берди.
Масалан, яқинда Британия археологлари қадимги Рим давридан бери муҳрланган қутидаги тангаларнинг фотосуратларини, уни очмасдан туриб олишди. Шунингдек, Помпейда битилган баъзи папирусларни ўқишган. Худди шундай, яширин образлар Рембрандт ва Эдгар Дегас расмларида топилган.
Олимларнинг таъкидлашича, худди шу метод расмларнинг ёшини "ҳисоблаш" ва ҳатто энг нозик сохта нарсаларни аниқлашга имкон беради. Масалан, беш йил олдин, олимлар Қадимги Мисрнинг энг машҳур расмларидан бири бўлган "Медум ғозлари" сурати XIX асрда италиялик археолог томонидан сохталаштирилган деган хулосага келишган. Шунингдек, кимёгарлар Ўлик денгиздаги баъзи машҳур ёзувлар сохта эканлигини ушбу метод орқали кўрсатиб беришган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь