Соғлиқни сақлаш соҳаси оғир жудоликка учради

Жамият

image

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бош шифокори  Усманова Гулраъно Маллабоевна вафот этди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Гулраъно Усманова  1953 йил 14 апрель куни  туғилган. 1976 йилда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини  тамомлаб,  ушбу олий ўқув юртида турли лавозимларда фаолият юритган. 2008 йилдан то шу кунга қадар эса Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бош шифокори  лавозимида ишлаб келаётган эди.

“У маҳоратли раҳбар бўлиши билан бирга, катта клиник тажриба ва чуқур билимга эга бўлган педиатр  сифатида оғир, мураккаб беморларни даволаш орқали минглаб касалларни ҳаётга қайтаришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Ўзининг инсонпарварлиги, халқчиллиги туфайли жамоатчилик ўртасида катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди”, дейилади ССВ хабарида.

Маълумотларга кўра, Гулраъно Усманова “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони ҳамда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг