Соч тўкилишини олдини олиш мумкин
Саломатлик
−
29 Май 2019
7620Сочлар табиатнинг аёлларга берган инъомидир. Аммо, орамизда сочларини нотўғри парваришлаш оқибатида, уларини тўкилишига, кўримсиз, рангсиз аҳволга келиб қолишига сабаб бўлаётганлар ҳам бор. Қуйида эътиборингизга, ҳар биримиз соч парваришида йўл қўйишимиз мумкин бўлган хатоликлар ҳақида маълумот берамиз.
Бировдан тарок сураманг!
Баъзилар чўтка (массаж) тароқдан фойдаланишади. Тўғри, бу эркакларнинг калта сочларини тараш учун қулай, лекин чўтка тароқлар сочни кўпроқ электрлантиради. Натижада соч толаси тез узилади ва кўпроқ тўкилади. Авваллари кексаларимиз ишлатган шамшод ва шу сингари ёнғоқ, тут дарахтлари паррагидан тайёрланган тароқлар билан бош ювилганда, аввало соч яхши тоза бўлган, қолаверса у бошга сирка, бит тушишига йўл қўймаган. Қолаверса бу тароқлар сочни электрлантирмайди, натижада соч ҳам камроқ тўкилади. Ҳар бир кишида ўзининг тароғи бўлиши керак. Бошқаларнинг тароғи ва чўткасидан фойдаланиш мумкин эмас.
Сочингизга раҳмингиз келсин!
Оғир ва тор бош кийим кийманг. У бош терисини сиқиб, сочга ҳаво тегиб туришини қийинлаштиради.
Қуёшда ва қиш кунларида бошяланг юрманг. Бунда юза томирлар қисилиб соч озиқланиши ўзгаради.
Шамол, денгиз суви ва чанг таъсирида соч рангсизланиб, хира тортади, қуруқ, мўрт бўлиб колади. Чангда ишлаганда бошга рўмол ўраш, чўмилган вақтда резинка қалпоқ кийиб олиш тавсия этилади.
LiveБарчаси