Собиқ вазир Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди
Олам
−
31 Октябрь 2022 7054 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Бейбут Атамқулов тайинланди. Қозоғистон Президентининг қарори Оқўрда сайтида эълон қилинди.
2022 йил январига қадар у Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Дархон Сотиболди ушбу давлатнинг Туркистон вилоятига раҳбар бўлиб тайинланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь