Собиқ UFC чемпиони фаолиятини якунлаши мумкин
Спорт
−
08 Февраль 2022 5840 1 дақиқа
Америкалик ММА жангчиси Дастин Порье фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
“Кейинги фаолиятим нима бўлишини билмайман. Карьерам тугадими? Кўрамиз", деб ёзди Порье Тwitter'да обуначиларнинг саволларига жавоб бериб.
Маълумот учун, Порье енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ҳисобланади. 33 ёшли америкалик жангчи фаолйияти давомида 28 та жангда ғалаба қозонган ва 7 марта мағлубиятга учраган.
Шаҳбоз Қаҳҳоров
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь