Собиқ депутат собиқ Президентнинг портретини синдирганини айтди

Олам 2894
image

Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко Минск битимларини имзолаш пайтида мамлакатни "ютқазиб қўйди", деди Олий Рада собиқ депутати Надежда Савченко. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Савченко Порошенконинг Президент сайловидаги мағлубиятдан кейин норозиликларга муносабати ўзгарганини изоҳлади.

"У 2015 йилда Минск келишувларини имзолашда Украинага нисбатан ютқазди ва ўзи Штайнмайернинг формуласини маъқуллади. Митинглар бошланганида, у дарҳол бу мамлакатни йўқ қилиш учун махсус операция эканини айтди", деди сиёсатчи.

"Украина хавфсизлик хизмати нима қилди? Улар дарҳол овни бошлади. Мен Порошенконинг портретини синдириб ташладим. Икки йил яшадим. Aтрофда террорчилар ва айирмачилар бор эди. У доимо кемани силкитмаслик кераклигини айтди ва бу митинглар сайловда ютқазган сиёсатчилар учун фақат фойдалидир," деди Савченко.

Шу йилнинг 6 октябрь куни " Штайнмайер формуласи" га қарши ўн мингга яқин мухолиф Киевнинг Мустақиллик майдонига тўпланди. Ташкилотчилар намойишни "фойдали" бўлганини таъкидлашади.

Украина Президенти идорасидаги митингдан кейин намойишчилар Парламент биносига ҳам келди. Уларнинг колоннасини ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кузатиб борди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 2.9
t
×
×