“Смурфчалар”нинг муаллифи вафот этди
Олам
−
31 Август 2019
3282"Пинки ва Брейн", "Қора плашч" ҳамда "Смурфчалар" анимацион фильмларининг сценарий муаллифларидан бири, Гордон Брассак 69 ёшида вафот этди, деб хабар беради унинг ўғли Жеймс Брассак Instagram`даги саҳифасида.
"Менинг отам одамларни кулдиришни яхши кўрар эди ва у энди ўзи ёзган ва яратган кўплаб мултфильмларда яшайди. Отамдан жуда миннатдорман. Aгар сиз мултфильмларни ёқтирсангиз, "Пинки ва Брейн" ёки “Ярамас анимашки” серияларидан бирини томоша қилинг ва унинг шарафига кулинг. Биламан, у бунга рози бўлади", дейилади хабарда.
Гордон Брассак узоқ давом этган касалликдан сўнг Лос-Aнжелесда вафот этди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023